Мазкур маъруза матнларида овқатланишнинг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги аҳамияти, алоҳида озиқ-овқат маҳсулотларининг организм ҳаёт фаолияти ва озиқавий технологиялардаги ўрни, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнида содир бўладиган ўзгаришлар, алоҳида кимёвий жараёнларнинг моҳияти ва уларнинг озиқ-овқат саноатидаги аҳамияти, озиқ-овқат технологиясида дисперс ва коллоид системалар ва уларнинг хоссалари, юқори молекулали бирикмаларнинг эритмалари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш технологиясининг биокимёвий ва микробиологик асослари, озиқ-овқат маҳсулотларининг реологик хоссалари ва уларни аниқлаш усуллари мавзулари кўриб чиқилган.