Маъруза матнида туризмнинг таърифи ва унинг фаолият соҳаси, туристик ташкилотларнинг турлари, туризмнинг иқтисодий соҳа эканлиги, ундаги иқтисодий қонунлар, туризм бозори, маркетинги, сегменти, хизмати каби масалалар кўриб чиқилган.
Иш Олий ўқув юртлари «Туризм менежменти», «Туризм маркетинги», «Туризм операторлик хизматларини ташкил этиш» каби ўқув йўналишлари бўйича талабаларга мўлжалланган. Ундан туризм билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси ва мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.