Корхоналарда келгуси ривожланиш жараѐнларини белгилаб олишда корпоратив молиявий стратегияни белгилаб олиш муҳим саналади. Бунда стратегик молиявий қарорлар қабул қилишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар мавжуд бўлиб, уларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Улар асосида қарор қабул қилиш босқичларини белгилаб олиш эса қўйилган масаланинг ечимини белгилашда аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиққан ҳолда қуйида стратегик молиявий қарорларлар қабул қилиш босқичлари хусусида фикр юритамиз.