Мамлакатимизда ердан фойдаланишда ижара муносабатлари қаттиқ тартиб асосида мустаҳкамланиб қўйилиши, муаммолар юзага келишига йўл қўйилмаслиги Республикамиз иқтисодиѐтини ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, мақолада ер ижараси муносабатларида мавжуд ва юзага келадиган ташкилий иқтисодий муаммоларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф қилиш учун, керакли таклиф ва тавсиялар берилган.