Мақолада осма плуг мисолида берилган ҳайдов чуқурлиги ва унинг бир текис бўлишини таъминлаш масаласи назарий томондан тадқиқ этилган. Олинган натижаларнинг кўрсатишича, берилган ҳайдов чуқурлиги ва унинг талаб даражасида бир текис бўлиши асосан плугларнинг таянч текисликларидан пастки осиш нуқталаригача бўлган тик масофаларни тўғри танлаш ҳисобига таъминланади.