Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳолини ўзимизда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни амалиётга тадбиқ этиш бошланди.