Ўзбек рақс санъатининг юзага келиш ўзига хос тарихга ва турли тарихий жарёнлар билан боғлиқ. Шарқ мумтоз рақслари, шу жумладан, ўзбек рақслари жуда қадим замонларда пайдо бўлганлиги ҳамда кенг ижтимоий-маданий алоқада бўлганлигидан дарак беради. Ўзбек рақс санъатининг қадимийлиги, шакл ва турларининг бойлиги аждодларимизнинг асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланганлиги билан боғлиқдир.