Ушбу ўқув қўлланмаси университетларнинг ўзбек филологияси талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда ўзбек адабий танқидчилиги пойдеворига тамал тошини қўйган ва ҳозирги ривожида салмоқли ҳисса қўшаётган мунаққидлар ижоди ҳақида фикр-мулоҳаза юритилади. Қўлланмадан нафақат филолог ўқитувчи ва талабалар, балки адабиётшунослик илми билан шуғулланаётган ўқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.