Туристик фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда менежментнинг халқаро туризмдаги самарадорлигини аниқлаш керак. Чунки, туризмнинг самарадорлиги сайёҳларнинг сони билан, ёки маълум бир турмаҳсулотни ишлаб чиқарувчи туристик тузилмалар фаолият ҳажми билан аниқланади. Туризм фаолият турларининг кенг доирасини қамраб олганлиги ва у фақатгина дам олиш билан боғлиқ ҳодиса ҳисобланмаслиги сабабли унинг самарадорлигига таклиф нуқтаи назаридан эмас, балки махсустурдаги истеъмолчини сўроқ қилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши зарур.