Ўзбекистон мустақилликга эришгандан сўнг, барча соҳалар каби, қишлоқ хўжалигида ҳам кенг миқёсда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилди. Ислоҳотларни боришида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш бош мезон қилиб олинди ва шу йўналишда, қисқа вақт ичида катта тадбирий чоралар амалга оширилди. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг мева-сабзавот хўжалигини ривожлантиришга оид Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қанча қарорлар қабул қилинди.