Республикамизда нефть ва газ соҳаси тарихи узоқ ўтмишларга бориб тақалсада кейинги қазиб чиқариш жараёнларининг ривожланиши қарийб 1 асрдан кўпроқ вақтни ўз ичига олади. Ватанимиз мутақилликка эришгач эса нефть ва газ соҳасида ҳам жуда катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Нефть ва газни қайта ишлаш заводлари ва компрессор станциялари қуриб битказилди, янги заводлар қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бу ишларни ҳаммаси ишлаб чиқараётган маҳсулотимизни жаҳон андозалари даражасида маҳсулот ишлаб чиқаришга ва Республикамиз иқтисодини ривожлантиришга қаратилгандир.