Нефть ва газ кундалик ҳаётимизнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб қолди. Шу вақтга қадар инсоният тарихида жамиятнинг ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бундай фойдали қазилма бойликлари бўлган эмас. Ўзбекитон Республикаси нефть-газ саноати халқ хўжалигининг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳатлар нефть ва газ саноатида ҳам муҳум ўзгаришларни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилги Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, нефть-газ саноати соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 30 июндаги «Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти фаолияти такомиллаштирилди. Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтиришнинг 2021-йилгача бўлган дастури ва уни амалга ошириш механизмлари тасдиқланди.