Маълумки, инсон атроф-муҳит ҳақидаги маълумотнинг 80 % ни кўриш орқали қабул қилиб, бор-йўғи 20 % ини бошқа тўртта сезиш органлари орқали олади. Шу сабабли ҳам инсонларнинг кўриш имкониятларини ошириш учун минглаб турли хилдаги қурилмалар яратилган. Ана шу қурилмаларни барчасини ишлаб чиқиш ва қўллаш амалий оптикага доир масаладир.