Самарканд маъданли худудида энг йирик ва кимматбахо металлар захирасига бой майдон Чармитан маъданли майдони хисобланади. Бу эрда учта йирик кон - Чармитан, Гужумсой ва Янгибулок конлари жойлашган. Чармитан маъданли майдонининг олтин маъданли объектлари умумий геологик тузилишга, битта технологик сиклга эга, маъданлар морфологияси ва таркиби битта турга эга хисобланади.