Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хилма – хилдир. У республикамиз табиий бойлигининг муҳим қисмини ташкил этади. Ёввойи ҳолда ҳаёт кечирадиган умуртқали ҳайвонлардан халқ ҳўжалиги учун қимматбаҳо маҳсулотлар – гўшт, балиқ маҳсулотлари, қимматбаҳо мўйна, тери ва бошқалар олинади.