Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигида ишлаб чиқилган тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни ва мамлакатни ўрта муддатли истиқболда янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш Дастурини изчил амалга оширишни давом эттириш 2016 йилда иқтисодий ўсишнинг барқарор ва юқори суръатларини сақлаб қолишни ва макроиқтисодий мувозанатни, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати ошишини таъминлаганлиги қайд этиб ўтилди.Маъруза давомида Президентимиз томонидан 2016 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга ўсганлиги қайд этиб ўтилди.