Президентимиз рахнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимизни баркарор суръатлар билан тараккий топишида асосий омил бўлмокда. Мамлакатимизда ишлаб чикариш корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш борасида амалга оширилаётган ишлар туфайли хозирги кунда нафакат ички бозоримиз турли-туман маҳсулотлар билан бойимокда, балки экспорт амалиёти хам тобора ортиб бормокда. Бу жараёнда ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб қувватланаётгани соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Тармоқ ва тармоқлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.