Профессор Н. Комиловнинг ушбу рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган.
Китоб олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари ҳамда тасаввуфга қизиқувчи барча кишиларга мўлжалланган.