Мазкур ўқув қўлланма филологик олий таълим муассасалари бакалавриатура 3 – босқич талабалари учун инглиз тили тарихи курси дастурида белгиланган мавзуларни ўз ичига олган. Қўлланма талабаларда инглиз тили тарихи фани бўйича эгалланиши кутилаётган билим, малакалар минимумини шакллантиришга хизмат қиладиган матн, машқ, топшириқ ва синов саволларини ўз ичига олади.