Диссертация тадқиқоти Наманган муҳандислик-технология институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг №ИТД-3-65 «Пахта тозалаш заводларида тола сифатини яхшилаш ва миқдорини ошириш мақсадида чигитдан толани ажратиш жараёнини жин машинаси элементларини янги конструкциясини яратиш йўли билан такомиллаштириш» мавзусидаги (2012-2014) ва №И-2016-2-15 «Жин машинасида хомашё валигининг тезлигини ошириб берувчи мослама яратиб, ишлаб чиқаришга жорий этиш» (2016-2017) мавзусидаги лойиҳалари доирасида бажарилган.