Турли табиатли кристаллар учун киришмали элемент атомларининг сиртдаги ва сирт яқинидаги концентрацияси, кимёвий ҳолати ва жойлашиши тўғрисидаги ишончли маьлумотлар олиш долзарб муаммодир. Бунда янги сиртий фазаларнинг пайдо бўлиш механизмларини аниқлаш ва уларнинг материал табиатига боғлиқлигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.