Битирув малакавий ишида Тошкент шаҳри ва атрофи ҳудуди тўғриқанотлилари фаунаси тўла таҳлил қилинди. Зарарли чигирткалар доминант турларининг биологик хусусиятлари ўрганилди. Тўғриқанотлилар фаунасининг ландшафтлар бўйлаб шаклланиши ва турли агроценозларда тарқалиши ўрганилди. Шунингдек, ―Green guard sc premium‖ микробиологик препаратини воҳа чигирткасига нисбатан биологик самарадорлиги аниқланди.