Соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати ҳар бир давлат учун улкан ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда илмий ва ижтимоий муаммолар, яъни глобал муаммоларнинг энг муҳимларидан бири сифатида инсон саломатлиги муаммоси туради. Инсон саломатлиги даражаси миллий даромадда, шунингдек, меҳнат потенциали ва ресурслари каби кўрсаткичларда ҳисобга олинади.