Мазкур диссертация иши Гойн тенгламалари синфига таалуқли тенгламалар ва уларнинг ечимларини топишнинг махсус усуллари ҳақида бағишланаган. Гойн ва ундан конфлюэнция жараёнида ҳосил бўлган тенгламаларнинг хусусий ечимини, хоссалари маълум бўлган гипергеометрик функциялар орқали топиш масаласи ўрганилган. Бу тенгламаларнинг бири учун хос қиймат ҳақидаги янги масала тадқиқ қилинган.