Битирув малакавий ишимда 4-синф юк автомобилининг турғунлик хусусиятини тахлил қилдим ва шу автомобил учун орқа осмасини лойиҳаладим. Лойиҳалашдан олдин османи конструкцияси билан танишиб чиқдим, османи лойихасини бажаришимиз давомида берилган конструкцияни тузилиши ва ишлаш жараёнини, унга тасир қиладиган куч ва моментларни аниқлаган холда ҳисоблашлар олиб борилди.