Мазкур «Услубий кўрсатма» 5140900 «Касб таълими» (Муҳандислик коммуникациялари қурилиши) йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, «Иссиқлик ишлаб чиқариш мосламалари» фани бўйича ўқув-ишчи дастурига мувофиқ тажриба иш мавзуларини ўз ичига олган. Унда муҳандислик жиҳозлари ва тизимларидан фойдаланишни ташкил қилиш, бу йўналишдаги ўзгаришлардан янада самарали фойдаланиш имконини беради ҳамда муаммолар атрофлича ёритиб берилган.