Ушбу диссертация ишида экологик тоза мотор ёқилғисини олиш учун тадқиқотлар олиб борилган.Табиий газдан олтингугугурт ва ароматик компонентларни сақламаган экологик тоза мотор ёқилғисини ишлаб чиқилган. ГҚИЗ мисолида юқори парафинли газ конденсатни экологиктоза мотор ёқилғиларга, газ кимёси хом-ашёсига, техник углеродга қайта ишлаш комплекс схемаси жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги асосланган. Экологик тоза система асосида нодир ва оғир металларни сақлаган катализаторлар ўрнида қўлланилиши мумкин бўлган темир сақлаган катализаторлар ишлаб чиқилди.