Инвестиция фаолиятини тартибга солиш ва бошқаришда халқаро тажрибаларни ҳисобга олиш, чет эл инвестицияларини барча турлари ва шаклларида миллий тартиботни бериш янада қулай инвестиция муҳитини шаклланишига олиб келади. Шу билан бир қаторда чет эл инвестицияларининг кириб келишини тезлаштиради. Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун кафолатлар бериш, у фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини ривожланиши йўлида хизмат қилади.