Қутбли планиметрда қутб ричаги Б ва айланма ричаг A бўлиб, улар Д нуқгада шарнир воситасида бириктирилади. Айланма ричагида А ҳисоблаш механизми В жойлашган. Қутбли ричагнинг бир учида Г — металл цилиндр жойлашган бўлиб, пастки қисмининг ўртасида игнаси бор. Ричагнинг иккинчи учида шарсимон бўртма Д бор. Қутб ричаги билан айланма ричагини бирлаштириш учун, ҳисоблаш механизми—В рамасида жойлашган ковакка бўртма—Д ўрнатилади. Айланма ричагнинг эгилган учида штифт ёки шиша билан ўралган Е ва гриф—Ж ўрнатилган. Андозанинг юзасини ўлчаш пайтида гриф—Ж қўл билан ушлаб турилади. Қутб ричаги ўзининг қутб Г— даги қўзғалмас ўқи атрофида айлана олади.