Агарки, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси-ўқитувчилик ва мураббийликдир деганида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ҳақ фикрни ифодалаган эди.Шу боисдан, азал-азалдан бу касб жуда эъзозли ҳисобланган. Таълим-тарбия жараёнларидаги муваффақият уларнинг фаол иштирокчиси-ўқитувчи шахсига кўп жиҳатдан боғлиқ.