Услубий кўрсатма талабаларга «Информатика» фанидан лаборатория ишларини бажаришлари ва мустақил ишлари учун мўлжалланган. Услубий кўрсатмада алгоритм тушунчаси, унинг турлари ва Паскал тилида дастурлаш ҳақида назарий маълумотлар келтирилган. Унда турли таркибли алгоритмларга(чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи) доир дастур тузиш намуналари ва лаборатория ишини бажариш учун вариант топшириқлари берилган.