Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан кейин кўп ютуқларга эришди.Шу қатори геодезия сохасида ҳам юксак даражада ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда республикамизда қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаш, шу билан бир қаторда вилоятлар ўртасида автомобил ва темир йўлларни қуриш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Бу йўлларни қуришда хар хил дарё ва сув тўсиқларига дуч келинмоқда. Шу аснода бу дарё ва каналлардан кесиб ўтган жойларида ўтиш кўприклари қурилмоқда. Аввалги қурилган кўприклар хозирги замон талабига жавоб бермайди. Шу сабабли ҳозирги кунда бу кўприкларни қуришда замонавий технологиялар асосида, жахон талабига жавоб берадиган даражада қуриш талаб қилинади.