Мазкур қўлланмада қурилиш конструкциялари ва ашёларини статик ва динамик юклар остида синашнинг назарий ва амалий масалалари ёритилган. Синашни ташкил этиш бўйича маълумотлар ҳамда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг тавсифлари берилган. Конструкцияларнинг зўриқиш – деформация ҳолатини белгиловчи синов ўтказиш амалий усуллари ва ўлчов параметрлари механик асбоблар, тензометрия услублари, муҳандислик геодезияси, фотограмметрия ва бошқа усуллар билан аниқлашга диққат эътибор қаратилган.