Диссeртация мавзусининг дoлзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефт, газ, портлатиш ва бошқа амалиётлар учун қудуқларни бурғилаш жараёнида асосий техника қаторида ковжой олди механизмлари ҳисобланадиган тоғ жинсларини парчаловчи асбоблар воситасида амалга оширилади. Бурғилаш ишлари саноат соҳалари бўйича фойдали қазилмалар қазиб олиш қийматининг ўртача 25-55% ташкил этади. Амалиётда қудуқлар 5 мертдан 12262 метргача чуқурликни ташкил этади. Бугунги кунда тоғ жинсларини парчаловчи асбобларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улардан тоғ жинсларининг физик-механик хоссаларига қараб фойдаланилади.