Ўзбек халқининг миллий ифтихори бўлган рақс санъати неча-неча асрлар давомида шаклланди, ривож топди. Лекин бу санъат тури ёзма равишда ўз аксини топмагани учун, турли даврларда унутилиб кетар, моҳир уста санъаткорлар даврида яна шаклланар эди. Улар шу кўринишда бизнинг давримизгача қисман етиб келган.