Ҳиндистоннинг шимолий ғарбидаги Ҳинд дарёси ҳавзаси Мохенжо-Доро (Синд вилояти) ва Хараппадан топилган қадимги шаҳар қолдиқлари, маданият ёдгорликлари эрамиздан аввалги 3-2 мингинчи йиллардаёқ Ҳинд санъати ўзига хос ёрқин ва жозибадор, фантазияга бой санъат бўлганлигини тасдиқлайди ва мифология асосида қимматли санъат намуналари яратилганлигини англаш имкониятини беради.