Дилдорахон Абдуллаева Усмонхўжа Зорийнинг ҳаёт йўлини, шеърий асарларини жиддий ўрганиб, истеъдодли шоирнинг адабиётимиз тарихидаги ўринини белгилашга ҳаракат қилган. Шоир Зорий ҳаёти ва асарларининг биринчи марта кенг кўламда ва илмий жиҳатдан ўрганилиши, асарларининг бирламчи манбалар асосида илмий истеъмолга олиб кирилиши жиҳатдан мазкур тўплам адабиётшунослик учун аҳамиятлидир.