Mураккаб ижтимоий-ҳуқуқий муаммо саналган бир қанча жиноят содир этишни комплекс ўрганиш жараёнида унинг шакллари (такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноят) ва уларга ўхшаб кетадиган мураккаб ягона жиноятнинг турларини тартибга солишга қаратилган жиноят-ҳуқуқий нормаларни илмий таҳлил қилиш; бир қанча жиноятнинг шаклларини бир-биридан ва мураккаб ягона жиноят турларидан фарқлаш мезонларини аниқлаш ва улардан бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик масалаларини либераллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлашда фойдаланиш учун илмий асосланган тавсиялар бериш; бир қанча жиноят содир этишга оид ҳуқуқий нормаларнинг тергов-суд амалиётида қўлланилишини таҳлил қилиб, услубий тусдаги тавсия ва таклифлар беришдан иборат.