Замон талабига мос сунъий ландшафтлар лианалар ва манзарали ўсимликлар асосида барпо этилмоқда, шу сабабли вертикал кўкаламзорлаштириш фанининг шаҳар кўкаламзорлаштириш соҳасини ривожлантиришдаги ўрни беқиёсдир. Талабаларга ушбу фанни ўргатишда вертикал кўкаламзорлаштиришда фойдаланиладиган лианалар, уларнинг манзарали хусусиятлари, улардан ландшафт ва кўкаламзорлаштириш объектларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.