Ошқозон ости безининг анатомо-физиологик хусусиятлари ҳақида қисқача маълумот.Ошқозон ости бези қорин бўшлиғининг орқа деворида, LI-LII соҳасида жойлашган бўлиб 12-бармоқли ичакдан талоқ дарвозасигача бўлган масофани эгаллайди. Унинг узунлиги ўртача 15 см, оғирлиги эса 100г ни ташкил этади. Талоқ ҳамда юқори мезентериал артериалари орқали қон билан таъминланади.