Қалқонсимон бези (gIanduIa thyroidea) иккита бўлак (ўнг ва чап) ва улар оралиғида бўйинча қисмларидан иборат. Қалқонсимон безининг бўйин қисми трахеянинг II-IV- ҳалқалари соҳасида жойлашган. Бўлаклари эса қалқонсимон тоғайи латерал юзасининг пастки ярмидан бошланиб, трахеянинг V-VI ҳалқаларигача бўлган масофаларда жойлашган.