Ушбу ўқув-услубий қўлланма “Жиноят ҳуқуқи” (Умумий қисми) ўқув курсининг дастури асосида тайёрланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги умумий қисм қоидаларининг қисқача мазмуни ифода этилган. Ушбу ўқув-услубий қўлланма талабаларга фан бўйича амалий машғулотларга ва имтиҳонларга тайёргарлик кўришда яқиндан ёрдам беради. Ўқув-услубий қўлланма олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистрантларига қўлланма сифатида тавсия этилади.