Ўзбек моделининг бош стратегик йўналишларини амалга оширишда маънавий-маърифий йўналишлар, унинг асосий вазифалари муҳим роль ўйнайди. Ушбу долзарб масалани ҳаётга тадбиқ этишимизда Ижтимоий психология фанининг ўзига хос ўрни бор. Ушбу ижтимоий психология курси Умумий психология фанининг таркибий қисми бўлиб, 16 соат маъруза, 20 соат семинар машғулотини ташкил этиш мўлжалланган.