Темир йўл транспорти иқтисодиётнинг йўловчи ва юк ташиш хизмат талабларини қониқарли даражада бажармоқда. Бутун транспорт сектори юко айланмасининг 66% темир йўл транспорти улушига тўғри келади. Ташиш хажмининг ўсиши, темир йўлларнинг юк ва йўловчиларни қабул қила олиш имкониятларини ошириш, техник воситаларни модернизациялашни ва янгилашни талаб этади.