Фанни ўқитишдан мақсад – бўлажак мутахассисларда организмдаги аъзо ва системаларнинг фаолиятидаги физиологик жараёнларни тўғри талқин қилиш учун зарур бўлган ташхис усулларида фойдаланиладиган тиббий асбоб, ускуна ва қурилмаларни тузилиши, ишлаш принципи ва фойдаланиш соҳалари бўйича назарий ва амалий билимларни сингдириш, шунингдек қайд қилувчи, ташхис қўйиш ва даволовчи таъсир кўрсатувчи тиббий асбоб ва ускуналарда ишлаш, ташқи муҳит таъсирини ўлчовчи (дозиметрик) ва муҳофаза қилувчи асбоб ва қурилмалардан фойдаланишни ўргатишдир.