Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус касб-ҳунар таълими жаҳон андозаси билан уйғунлашган ҳолда ўзига хос ёъл билан ривожланиб бормоқда. aйниқса, Ўзбекистон Республикаси Олиймажлисининг 1997 йил 29 августдаги ИХ сессиясида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва ―Таълим тўғрисидаги қонунларини амалга ошириш бўйича қилинадиган долзарб ишлардан бири касб-ҳунар коллежлари учун янги педагогик технология асосида ёшларга юқори савияда билим берадиган педагог бакалаврларни тайёрлашдир. Талабалар касб-ҳунар коллежларида ихтисослик фанларидан таълим бериш бўйича ишлашга тайёрланади. Бакалавр бўйича малака тавсифномаси, психологик ва педагогик тайёрлашни ҳам кўзда тутади.