Зараркунандаларнинг ѐппасига тарқалиши олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларга ҳам катта эътибор берилмоқда.
Кимѐвий ишлов кўлами камайишига қарамай бу усулдан зараркунандалар кескин кўпайган ва биологик самара бермайдиган ҳолатларда фойдаланиш лозим. Шу сабабли, кимѐвий препаратларни атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ва юқори иқтисодий самара олиш мақсадида камроқ заҳарли (III-IV класс) бўлган пестицидлардан фойдаланилмоқда.