Оддий олтинкўз тўр қанотли, кўзлари ялтироқ турувчи ўртача катталикдаги яшил ҳашарот бўлиб танасининг узунлиги 20-25мм, қанотларини ѐйганда 30-40мм ни ташкил этади. Тухумлари овалсимон бўлиб қилсимон пояча устида бўлади. Личинкаси узунчоқ бўлиб танасини ўрта қисми йўғон боши ва орқа томони ингичка бўлади. Бошидан ўроқсимон бақувват жағлари бўлади. Олтинкўз личинкалари комподийсимон бўлади. Личинкани ранги оч сариқ тусда, кейинчалик сариқ қўнғир рангда баъзан кўкиш қўнғир тусга киради.