Кимё табиатни ўрганувчи фанлардан биридир. Табиатдаги жисм ва ҳодисалар жуда хилма-хил бўлишга қарамай, улар орасида бирлик бор, бу бирлик оламнинг моддийлигидан иборат. Бизни ўраб турган олам киши онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив мавжуддир; у ҳаракатдаги материянинг турли кўринишларидан, материянинг ҳар хил формаларда намоён бўлишидан иборат.