Тирик табиат фойдали моддалар манбаи сифатида инсонларни жуда қадим замонлардан бери қизиқтириб келган. Қадимги маданият ривожланган минтақаларда одамлар ўсимлик ва ҳайвонот хом-ашёсидан бўёқ, доривор моддалар ва бошқа зарурий маҳсулотларни ажратиб олиш, ҳамда уларни қайта ишлаш жараёнларини билишган.